У илм-фанни оммалаштириш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган.
Бугун, 14 март куни машҳур инглиз астрофизиги Стивен Хокинг 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
Хокинг замонамизнинг энг буюк олимларидан саналади. У илм-фанни оммалаштириш ва ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган.
Хусусан, у оламнинг катта портлаш натижасида келиб чиққани ва қора туйнук назарияларини ишлаб чиққан.
Олим анча вақт давомида амеотрофик склероз касаллиги билан оғриган ва фалаж бўлиб қолган эди.
Охирги пайтларда унинг бўйин қисмида биргина мушаги яхши ишлаган ва ўша мушаги орқали рўпарасига ўрнатилган компютерда ўз фикрларини баён қилган ҳамда ёзган.
У фалаж бўлишига қарамасдан самолётда парвоз қилишдан қўрқмасди ва у коинотда бўлишни ҳам орзу қилган.

Икром Раҳмон