Стивен Хокингнинг умумий ҳолати ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Маълумотларга қараганда, Хокинг Римга фанлар академиясида ўтказилган конференция учун учиб келган.
Кеча, Хокингнинг вакили жума оқшомида олимнинг тоби қочгани ва у шошилинч равишда Италиядаги Жемелли клиник шифохонасига ётқизилганини айтган.
Ўз навбатида Ватикандаги манбалар Хокингнинг саломатлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмагани, бугун, 3 декабрь куни у клиникадан чиқиб кетишини айтишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Стивен Хокинг 1942 йил 8 январда Англияда туғилган. 20 ёшида Оксфорд университетини тамомлаб, бакалавр даражасини олиб, 24 ёшида Кембриж университетида фан доктори даражасини ҳимоя қилган. Атоқли физик, профессор, ўнлаб мукофотлар соҳиби бўлган.
Воқеалар ривожини кузатамиз.