Эрдўған Бухоро ва Самарқандни зиёрат қилиб, бу шаҳарларнинг ҳар бир гўшасида акс эттирилган бинокорлик ишларига мафтун бўлмасликнинг, ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқлигини таъкидлади.
“Туркия ва Африка каби қўшни ҳудудларда қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Туркия, нафақат чет элга талабалар чиқаради, балки кўплаб талабалар учун макон ҳисобланади”, дейди Туркия раҳбари.
Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандни Истанбулдан айро тасаввур қилиб бўлмайди, деган хулосага келган.
18 ноябрь куни Ўзбекистонга сафар қилган Эрдўған қадимий шаҳар Самарқанддаги Имом Бухорий, Имом Мотуридий мақбаралари, Гўри Амир зиёратгоҳларига ташриф буюрган эди. Туркия раҳбари Самарқанддаги Улуғбек, Шердор, Тиллакори мадрасаларида қадимий маданият намоёндаларини кўриш имконига эга бўлганини айтди.
“Ишонинг, Бухоро ва Самарқандни зиёрат қилиб, бу шаҳарларнинг ҳар бир гўшасида акс этган бинокорлик ишларига мафтун бўлмасликнинг, ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ. Шу жиҳати билан Бухорони Бурсадан, Самарқандни Истанбулдан айро тасаввур қилиш мумкин эмас.
Мен мана шу университетимиз ректорига айтмоқчиманки, келинг, қулай вақт топиб талабаларимизни айнан ўша шаҳарларга юборайлик. Борсинлар, кўрсинлар. Ўқиган яхшими, кўрганми? Албатта, ҳам ўқиган, ҳам кўрган дуруст. Қанчалик кўп билимга эга бўлса, шунча яхши. Бунинг учун саёҳат қилишнинг ҳам катта фойдаси бор”, дейди Эрдўған Самарқанд ва Бухорога ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашиб.