Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим кучга кирди.
Битим шартларига кўра томонлар табиий, техноген ва экологик ҳусусият касб этувчи фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида ўзаро ёрдам кўрсатиш, мониторинг қилиш, тегишли давлат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, маълумот алмашиниш, мутахассислар тайёрлаш орқали ҳамкорликни амалга оширишади.