Ташқи ишлар вазирлигида Грузиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида ўзаро муносабатларининг ҳозирги ҳолати, ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан турли даражалардаги Ўзбекистон-Грузия учрашувларини фаоллаштириш орқали алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича икки томон таклифлари муҳокама қилинди.