...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги Баённома кучга кирди


10:33, 04.07.2016 Жамият
 3 010

Мазкур халқаро шартнома солиққа оид қонунбузарликларга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Бугун, 3 июль куни  жорий йилнинг 8 мартида Хелсинки шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Финляндия Республикаси ўртасидаги 1998 йил 9 апрелдаги иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисида Баённома кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Баённома солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф этиш учун солиқ соҳасидаги ахборот алмашинувининг самарали механизмларини кенгайтиришга ҳамда уларни ундириб олишда амалий кўмак кўрсатишга йўналтирилган янги қоидаларни Битимга киритилишини кўзда тутади.
 
Мазкур халқаро шартнома солиққа оид қонунбузарликларга қарши курашишда икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ва икки давлат солиқ қонунчилигига амал қилинишини таъминлашга хизмат қилади. 

Теглар:Солиқ ТИВ Ўзбекистон – Финляндия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар