...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отатурк аэропортида ИШИДга алоқадор деб тахмин қилинаётган икки шахс қўлга олинди


10:18, 04.07.2016 Олам
 3 048

Гумон қилинаётган шахслар Украинада Туркияга келганлари ва уларда Россия ва Қирғизистон паспортлари борлиги аниқланди.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида икки нафар чет эл фуқароси қўлга олинди. Улар ИШИД террористик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Trend.az” хабар берди.
 
Қўлга олинган шахслар кеча, 3 июль куни Украинадан Туркияга келган. 
 
Уларнинг ҳужжатларини текшириб кўрилганда, гумон қилинаётганларнинг бирида Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси паспортлари, иккинчисида эса фақат Украина фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат борлиги аниқланди. Бундан ташқари,  текширувлар натижасида шубҳа қилинаётган шахсларда бошқа одамларга тегишли иккита пасспорт ва учта шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар топилган ва улар Қирғизистонга тегишли бўлгани аниқланган. Шунингдек, ҳарбий асбобларга тегишли предметлар  топилгани айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида бўлган теракт натижасида 45 киши ҳалок бўлди. Мазкур қўпорувчилик ҳаракати ортида ИШИД тургани тахмин қилинмоқда, лекин ташкилот теракт юзасидан жавобгарликни ҳали ўз бўйнига олганича йўқ.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Истанбул Отатурк аэропорти ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!