...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Туркманистон билан чегараларни муҳокама қилди


19:48, 02.07.2018 Жамият
 5 352

Ўзбек-туркман қўшма ишчи гуруҳи Туркмнистонда навбатдаги учрашувни ўтказган.

Туркманистонда 25 июлдан 1 июлгача Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ўзбек-туркман Ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳлари навбатдаги музокараларни ўтказди.
 
Музокаралар давомида ўзбек-туркман чегарасидаги алоҳида ҳудудларда ўтказилган дала текширувлари натижалари кўриб чиқилган.
 
Ишчи гуруҳ учрашуви якунига кўра, бир ҳужжат имзоланган.
 
2017 йил мартда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг узоқ йиллардан сўнг Туркманистонга амалга оширган ташрифидан кейин ишчи гуруҳларнинг музокаралари қайта бошланди. Ҳозирги вақтгача чегарани аниқлаштириш бўйича жами тўққизта учрашув ўтказилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар