Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Маълумотга кўра, 1 июль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани ТҲАЙ кўчасида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Учтепа туманида яшовчи Б.Ани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада Б.А. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, кимда-ким мазкур ҳолатга гувоҳ бўлиб, пиёдани уриб кетган шахс ёки автомашина ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз”, дейилган ИИВ хабарида