...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Туркиядан “EJDER 4х4” русумидаги 10 дона ҳарбий транспорт воситаларини харид қилади


15:01, 27.07.2017 Жамият
 2 888

Жорий йилнинг 26 июлида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Туркия Мудофаа вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлат вакиллари ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар.

Мазкур учрашувда Туркия делегациясига давлат Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли ва Ўзбекистон делегациясига давлат Мудофаа вазири Қобил Бердиев бошчилик қилдилар.


 
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ Туркия Республикаси билан алоқаларни янада ривожлантиришни мақсад қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2016 йил ноябр ойида Ўзбекистонга ташрифи дўстона алоқаларда яна бир муҳим қадам бўлди, дейиш мумкин.
 
Учрашув мобайнида эришилган келишувларга асосан, 2018 йилда ҳарбий-техника соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари Туркия Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таълим муассасалари ва марказларидаги 12 та тайёрлов курсларида таълим олишига келишилди.


 
2017 йилнинг июнида енгил зирҳланган автомобиллар компанияси `Nurol` томонидан ишлаб чиқарилган `EJDER 4х4` русумидаги ҳарбий транспорт воситалари Ўзбекистон шароитида муваффақиятли синовдан ўтди. Шу муносабат билан, ўнлаб шу русмдаги ҳарбий транспорт воситаларини ҳарид қилиш ҳамда ушбу моделдаги автомобилларни Туркия томон сармояси асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари ўрганилмоқда.


 
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий таълим борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ҳукуматлараро Протокол лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.


 
Туркия томонидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибига ҳарбий-техник воситаларни етказиш бўйича грантлар ажратиш амалиёти қайта йўлга қўйилиши таъкидланмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия Ўзбекистон Ҳарбийлар Ҳарбий-техник ҳамкорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар