Рўйхат сиёсатчиларнинг дўстлари, ҳамкасблари томонидан билдирилган хулосаларга кўра тузилган.
АҚШнинг биринчи хоними – 47 ёшли Меланья Трамп ташқи кўриниш масаласида синовлар ўтказишни ёқтирмаслигини, кийиниш борасида эса вазиятга қараб либос танлашини маълум қилган. 35 ёшли Иванка Трамп эса фарзандлари билан табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни ёқтиришини айтиб ўтган.
Энг гўзал сиёсатчилар рўйхатидан ўрин олган 50 нафар вакил исмларининг бош ҳарфига кўра, алифбо тартибида жойлаштирилди. Рўйхат эса сиёсатчиларнинг дўстлари, ҳамкасблари томонидан билдирилган хулосаларга кўра тузилган.
Июнь ойида АҚШ фуқароси Меланья Трампга ўхшаш учун бир неча марта пластик операцияни бошидан ўтказгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Меланья Трамп Дональд Трампнинг учинчи рафиқаси бўлиб, улар 2005 йилда турмуш қурган. Дональд Трамп ва рафиқаси ўртасидаги фарқ 25 ёш. Уларнинг Бэррон исмли ўғли бор.
Иванка Трамп Дональд Трамп ва унинг собиқ чехословакиялик рафиқаси Ивана Зельничкова-Трампнинг қизи. У тадбиркорлик билан шуғулланиш билан бирга фотомодель сифатида ҳам танилган. Турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан АҚШ президентининг ёрдамчиси лавозимида фаолият юритади.