...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш президент айтганидекми?


14:01, 27.07.2017 Жамият
 2 746

Шавкат Мирзиеёв ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида сўз юритаётган бир вақтда, бу йил фақат ёш ижодкорлар семинарида биринчи ўринни эгаллаганларнинг китоби чоп этилиши кишини бироз ўйларнтирди.

Давлатимиз мустақилликка эришганидан буён мамлакатимизда ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижод наъмуналарини халққа танитиш борасида кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. Биринчи президент Ислом Кармовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори айниқса, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини оширишда  дастурамал бўлиб хизмат қилди.
 
Сўзимизнинг исботи сифатида бир неча йиллардан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ижод” фонди кўмагида ҳар йили ёш ижодкорларнинг илк китоблари 10 ва 20 минг нусҳада чоп этиб келинаётганини айтишимиз мумкин. Бу анъана ҳар йили “Дўрмон” ижод уйида бир неча кун давом этган семинарда энг яхши деб топилган ижодий наъмуналар “Биринчи китобим” лойиҳаси учун тавсия этиларди.
 
Бу йил эса президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан семинар Зоминда бўлиб ўтди. Уч кун давом этган адабиёт байрамида ёш ижодкорларимиз бир-бирларининг ижодий ишлари билан танишиб, ўзаро фикр алмашиб, кўтаринки рухда ўз ижодий ишларини намойиш этиб қайтдилар. Яратилган шарт-шароит, ёшларга берилаётган имкониятлар, абатта, ижодкорни янада ижод қилиш, хассос асарлар яратишга ундайди. Президент Шавкат Мирзиёев айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, бунда китобларга алоҳида урғу бериш, ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш кераклигини қайта-қайта таъкидлаб келмоқдалар.
 
Аммо шунга қарамай бугун кўплаб ёшлар кўнглига ҳадик солган бир муаммо борки, бу ҳар бир семинар иштирокчиси қалбида тугун бўлиб тургани аниқ. Яъни масалан, ўтган йили семинар иштирокчиларидан 11 нафар ёш ижодкорнинг “Биринчи китобим” лойиҳасида тўплами нашрдан чиқди. Бу йил эса фақат семинарда биринчи ўринни эгаллаган ёшларнигина китоби нашрдан чиқиши кишини бироз ўйларнтиради.
 
Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Зомин “ семинарига бағишлан “Ижод маҳсули” кўрсатувида Ўзбекистон Ёзувчилар юшмаси вакилларидан бири айтиб ўтди. “Биринчи китобим” учун ташкил этилган семинарда фақатгина бир марта иштирок этиш мумкин. Ғолиб бўла олмаганларга эса иккинчи марта қатнашиш имкони берилмайди. Масалан назм йўналишида жами 21 нафар ёш ижодкор ўз шеърларини танловга тақдим этди. Улардан фақат биттасини танлаб олиш эса, ҳатто ҳайъат аъзолари учун ҳам осон  бўлмаслиги аниқ. Негаки, уларнинг орасида шеърлари китоб бўлиши учун муносиб бўлган бир неча ижодкорлар бор.  
 
Шундай экан ушбу семинар орқали тўплами нашр этилишига умид қилиб кўз тикиб турган ижодкорлар умидини пучга чиқариш тўғрими? Масаланинг яна бир жиҳати эндилика ижодкорларнинг иккинчи китоби ҳам “Ижод фонди” томонидан молялаштирилиши мумкин деган фикрлар ўртага ташланди. Бу ижодкор учун катта имконият.
 
Аммо, агар шундай қарор жорий этилса, Ёзувчилар уюшмаси янги истеъдодларни кашф қилишдан бироз чалғиб қолмайдими деган хавотир йўқ эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам ўсиб келаётган янги авлодни синдирмасдан, уларни асрасак, уларга нисбатан адолатли бўлсак, эртанги кунимиздан қўрқмаймиз ва кўнглимиз тўқ бўлади. Мана шу масалани Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси мутасадди вакиллари мулоҳаза қилиб кўрсалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Меҳринисо Икром қизи

Теглар:Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ижод фонди Зомин семинари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар