...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Зомин семинари иштирокчиларига Президент совғалари топширилди


12:27, 08.07.2017 Жамият
 4 129

Ушбу танловнинг 1-ўринига 3 млн, 2-ўринига 2 млн, 3-ўринига 1 млн сўмдан пул мукофоти берилди.

Жиззах вилояти Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари 9 йиллик танаффусдан сўнг яна иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сўлим Зомин тоғлари бағрида “Биринчи китобим” кўрик-танловининг якуний босқичи билан бошланган Зомин семинарида ёш ижодкорлар ўзларини ҳар томонлама намойиш этишди.


 
“Фидойинг бўлгаймиз сенинг, Ўзбекистон” шиори остида бўлиб ўтган Зомин семинарининг очилиш маросимида Жиззах вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов Зулфия, Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидовга бағишланган энг яхши ижодий ишлар танловини эълон қилди.
 
Ушбу танловнинг 1-ўринига 3 млн, 2-ўринига 2 млн, 3-ўринига 1 млн сўмдан пул мукофоти берилди. Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо семинарда ғолиб бўлмаган ижодкорлар шеърларидан алманах тўплам чоп этишни ва Президент номига барча қатнашчи ёшлар номидан миннатдорлик хати йўллашни таклиф қилди.


 
Семинар иштирокчиларининг ҳар бирига Президент совғаси сифатида планшет ҳадя қилинди.


 
Бу йил семинар иштирокчиларига сертификат билан бирга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан тайёрланган беш томлик “Озод Ватан соғинчи” номли алманах ва Жиззах вилоят ҳокими томонидан ҳар бир иштирокчига пул мукофоти ҳам топширилди.
Меҳринисо Икром қизи

Теглар:Зомин семинари Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар