...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Samsung`ни ейиш мумкин


13:47, 27.07.2017 Технология
 3 177

Телефон ҳақидаги ушбу маълумот АҚШ Патентлар ва товар белгилари бўйича бюро сайтига жойлаштирилган.

Жанубий Кореянинг `Samsung` компанияси замонавий технология оламида ўзгача кашфиётлари билан дунёга машҳур компаниядир.
 
Яқинда компания жосусларга махсус мўлжалланган истеъмол қилиниши мумкин бўлган телефон-банан ихтиро қилди. Ушбу ҳужжат АҚШ Патентлар ва товар белгилари бўйича бюроси сайтига жойлаштирилган, деб ёзади `Lenta.ru`.
 
Унга кўра, патент учун ариза 2015 йил сентябрь ойида берилган бўлиб, 2017 йил июнь охирида патент қўлга киритилди.
 
Эълон қилинган маълумотларда янги қурилма ҳақида техник информация ва аниқ деталлар ошкор этилмаган.
 
Нашр қурилмани “дунёдаги биринчи ейиш мумкин бўлган жосуслар телефони” деб атаган. Патент ҳужжатидаги расмда банан шаклидаги мосламада график интерфейс борлигини кўриш мумкин. 
Сумбула

Теглар:Samsung телефон-банан патент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!