Хива тумани ҳокими вазифасини бажариб келаётган Эркин Яқубов Хива шаҳрига ҳоким бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг 11-июлида қабул қилинган қарорига кўра, Хива шаҳри ва Хива туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Хива шаҳрининг вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Хоразм вилояти бўйсунувидаги Хива шаҳри ҳокимлигини ташкил этиш кўрсатиб ўтилган.
Қарорга мувофиқ ташкил этилган Хива шаҳрига Эркин Яқубов ҳоким этилиши тўғрисидаги ҳужжат тасдиқланди. Бунга қадар Э.Яқубов Хива тумани ҳокими вазифасини бажариб келган эди.
Бўш қолган Хива туман ҳокимлиги вазифасига эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келган Озод Матяқубов ҳоким этиб тасдиқланди.