...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйларни сайёҳлик объектларига айлантириш зарур – Президент


21:09, 29.11.2018 Жамият
 3 985

Шавкат Мирзиёев “Ичан-қалъа” мажмуасида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Хива темир йўл вокзали билан “Ичан-қалъа” мажмуаси ўртасида барпо этилаётган хиёбонни кўздан кечирди.
 
Хиёбоннинг икки тарафида икки қаватли туризм объектлари қурилган. Уларнинг биринчи қаватида ҳунармандчилик устахоналари, савдо ва маиший хизмат дўконлари, иккинчи қаватида оилавий меҳмонхоналар, ресторанлар ташкил этилган. Бу хиёбон ва шохобчалар сайёҳларга қўшимча қулайлик яратиш билан бирга одамлар учун иш ўрни, даромад манбаи ҳам бўлади.



Президент шу ерда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, Хива шаҳрининг тарихий қисмини батафсил режалаштиришга оид лойиҳалар билан танишди.
 
Уларда мамлакатда халқаро бренддаги меҳмонхоналар бунёд этиш, савдо ва сервисни кенгайтиришга қаратилган режалар тақдим этилди.



Шавкат Мирзиёев хорижлик ишбилармонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг инвестиция таклифлари бўйича кўрсатмалар берди.
 
“Ўзи бизнес нима дегани? Манфаат дегани. Ўзбекистонда туризм жуда манфаатли, истиқболли соҳа. Шунинг учун бу соҳага тадбиркорларни, инвесторларни кўпроқ жалб этиб, уларга “яшил йўлак” қилиб бериш керак”, деган давлат раҳбари.
 
Хива яқинида кўп қаватли уйлар қуриб, шаҳарнинг тарихий қисмида яшаётган аҳолини босқичма-босқич кўчириш, қалъа ичидаги уйларни сайёҳлик объектларига айлантириш зарурлиги таъкидланган.


 
“Биз чет эллик туристларни қадимий тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилишимиз мумкин. Лекин Хоразмнинг, Хиванинг тарихи тўлиқ ўрганилмаган, уни таништириш бўйича тизим ҳам йўқ. Шунинг учун Хоразм тарихини энг қадимги даврдан бошлаб йилма-йил ўрганиб, одамларга содда тилда тушунтиришни йўлга қўйиш керак. Муҳим даврлар ва воқеалар, ҳар бир хон ҳаёти бўйича шоу-румлар ташкил этиб, сайёҳларни қизиқтириш зарур. Хивага келган одам катта таассурот, билим олиб кетсин, бу ерда кўпроқ қолиб вақтини мазмунли ўтказсин”, деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
 
Ўзбекистон Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Туризм қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотларга шу бўйича топшириқлар берилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хива шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар