...
МЕНЮ
ONLINE TV

Огоҳ бўлинг: Ўзбекистонда термитлар ҳужуми


13:29, 27.07.2017 Жамият
 7 798

Термитлар аҳоли тураржойлари, ижтимоий объектлар ва тарихий обидаларга катта зарар етказади.

Республика бўйлаб Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жойларда зарарли термитларга қарши курашмоқда.
 
Вазирлик томонидан юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий ва Хоразм вилоятларида хонадонларнинг термит билан зарарланганлик ҳолати кузатилган.
 
Шунингдек, тарихий ва маданий меърос объектларида ҳам термит тарқалишининг олдини олиш ҳамда зарарини камайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
 
Айтилишича, фанда термитларнинг 2800 тури маълум бўлиб, улардан 120 тури зараркунанда ҳисобланади. Термитлар ўсимлик ва ёғочнинг таркибини ташкил этувчи целлюлёза билан озиқланиши билан аҳоли тураржойлари, ижтимоий объектлар ва тарихий обидаларга катта зарар етказади.
 
Тарихда термитларнинг зарарли таъсири натижасида айрим аҳоли пунктлари, ҳатто, шаҳарларни кўчиришга мажбур бўлганлик тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган.
 
Таъкидлаш жоизки, термитларнинг яширин ҳаёт тарзи, экологик ташқи муҳит омилларидан ҳимояланганлиги ва термитлар сонининг ниҳоятда кўплиги, уларга қарши кураш чоралари ўтказилган тақдирда ҳам оз миқдорда қолган термитлар тезликда ўз популяциясини қайта тиклаш қобилиятини сақлаб қоладиган ҳашоратдир.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Термитлар Зараркунанда популатсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар