...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ҳомиладор аёл мотоциклда 3 ёшли болани уриб юборди


13:19, 27.07.2017 Олам
 3 759

Мотоциклдаги аёл йўлидан тўсатдан чиқиб қолган 3 ёшли болакайни уриб юборди. Бола йиқилиб тушса-да, аёл унга эътибор бермай йўлида давом этди.

Хитой ОАВларида мотоциклчи аёлнинг ёш болани уриб юборгани тасвирланган видео тарқалди. Бу воқеа катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.
 
Хабарларга кўра, воқеа 23 июль куни Гуандун провинциясида содир бўлган. Мотоциклда ҳаракатланиб келаётган аёл йўлидан тўсатдан чиқиб қолган 3 ёшли болакайни уриб юборди. Бола йиқилиб тушса-да, аёл унга эътибор бермай йўлида давом этди.
 
Маълумотларга кўра, болакай енгил тан жароҳати олган.
 
Мотоцикл рақамсиз бўлса-да, полиция уни қидириш учун кўп вақт сарфламади. Аёлнинг ўзи шу воқеанинг эртаси куни полиция бўлимига келган. Аниқланишича, мотоциклда болани уриб юборган аёл ҳомиладор бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Хитой Мотоцикл Ҳомиладор ҳайдовчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!