...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ огоҳлантиради: 1 август куни ҳаво +42 дан ошади


13:08, 27.07.2017 Жамият
 3 982

Ҳаво ҳарорати Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Буҳоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятларида +44 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда ёз фаслининг жазирама кунлари давом этмоқда. Иссиқ иқлим шароити аҳолини кўпроқ салқин жойларда вақт ўтказишларини талаб этади.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, 25-31 июль ва 1-2 август кунлари республика ҳудудида ҳаво ҳарорати +37...+42 даража бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Буҳоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятларида +44 даражагача кўтарилиши мумкин.
 
Юқорида қайд этилган ҳарорат кузатилиши муносабати билан мутасаддилар аҳолидан эҳтиёт чоралари кўришни сўрайди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:иссиқ иқлим +44 даража Фавқулотта вазиятлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар