Мактаб 630 ўқувчига мўлжалланган бўлиб, Спитамен туманида барпо этилади.
Жумладан, Сўғд вилоятида янги умумтаълим мактабини қуришни режалаштирмоқда. Мактаб Спитамен туманида барпо этилади. Бу ҳақдаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида имзоланган.
Қурилиш режасига кўра, мактаб 630 ўринга мўлжалланган.
Тожикистон архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Жамши Аҳмадзоданинг маълум қилишича, Хатлон вилоятининг Қубодиён туманида 200 ўринли шифохона қурилиши ҳам режалаштирилган.
Спитамен тумани маъмурияти ўзбекистонлик мутахассисларга қурилиш учун бир нечта жой таклиф этилган. Аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Тожикистон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб биноси қуриши ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, Тожикистон томони Фарғона вилоятида битта мактабгача тарбия муассасаси қуришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Имомали Рахмон август ойида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.