...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юзлаб тонна ўзбек қовун, тарвузлари Россияга киритилмади


15:10, 20.07.2018 Олам
 17 236

Назоратдан ўтказиш вақтида полиз маҳсулотларининг маълум қисми яроқсиз ҳолга келган.

Россиянинг Оренбург вилояти Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини назорат қилиш қўмитаси Ўзбекистон ва Қозоғистондан олиб келинаётган 400 тонна полиз маҳсулотларини мамлакат ҳудудига киритмади.
 
Назорат органи бунга маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги сабаб қилиб кўрсатган.
 
Оренбургда юкларни назоратдан ўтказиш вақтида назорат органи ходимлари 6 фоиз тарвуз ва 8 фоиз қовунни яроқсиз ҳолга келтирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Оренбург экспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!