...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порахўр ҳокимнинг жазоси енгиллатилди


15:07, 20.07.2018 Олам
 10 104

Айбдор жазо муддатини камайтиришларини сўраб Караганда вилоят судига апелляция берган.

Қозоғистоннинг Караганда вилояти Абай тумани ҳокими Димаш Сулаймоновга порахўрлик учун берилган 6 йиллик жазо 4 йил 6 ой этиб қайта белгиланди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.
 
Амалдор 1 миллион 500 минг тенге пулни онасига мозор қурдириш ва хотирлаш маросими уюштириш учун олганини тан олган. Сулаймоновнинг онаси ҳибсга олинишидан икки ҳафта аввал вафот этган.
 
Димаш Сулаймонов пушаймон экани ва оилавий шароитини ҳисобга олиб жазо муддатини камайтиришларини сўраб Караганда вилоят судига апелляция берган.
 
Суд унинг ижобий тавсифномаси, пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлигини ҳисобга олиб, жазо муддатини бир ярим йилга камайтирган ва 4 йил 6 ой қилиб белгилаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Караганда порахўр ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!