...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой Марказий Осиёдан қанча газ олган?


15:03, 20.07.2018 Олам
 2 054

Марказий Осиё газининг Хитой умумий газ эҳтиёжидаги улуши 15 фоиздан кам эмас.

2018 йил 30 июнь ҳолатига кўра Марказий Осиё давлатларининг Хитойга етказиб берган табиий газ миқдори 16 миллион 356 минг тоннани ташкил этган. Бу ўтган йил шу вақтга нисбатан 18,75 фоизга кўп дегани. Бу ҳақда Хитойнинг Хоргос божхона хизмати хабар бермоқда.
 
Марказий Осиё – Хитой газ қувури минтақа мамлакатлари ва Хитойни боғловчи муҳим энергия йўлаги ҳисобланади. У Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасидан бошланиб, Қозоғистон ҳудудидан ўтиб, Хитойнинг Хоргос чегара назорат ўтказув пункти орқали Хитойга кириб боради.
 
Газ қувурининг умумий узунлиги 1833 километр. У ўз йўлида 400 миллион аҳолини газ билан таъминлаб боради.
 
Маълумот учун, Марказий Осиё газининг Хитой умумий газ эҳтиёжидаги улуши 15 фоиздан кам эмас.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой газ Марказий Осиё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!