...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда ИИБ бошлиғи фуқарони уриб бурнини синдирди. Зўравон бошлиқ ишини прокуратура назоратига олди


15:02, 20.07.2018 Жамият
 4 035

Воқеа 9 июль куни Янгиобод туманида содир бўлган.

Жиззах вилояти Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи ғалла ўрими вақтида бир кишининг бурнини синдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 июль куни Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов ўғли С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
 
Янгиобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида сўралган фуқаро С.Қурбонбоев 2018 йил 7 июль куни соат 14:30 ларда Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов “Мустақилликнинг 22 йиллиги” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Пасткичақир булоғи” фермер хўжалиги даласига келган вақтда комбайнлар ғалла ўрмасдан турганлигини важ қилиб, С.Қурбонбоевни мушти билан бурун қисмига урганлигини билдирган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратига олинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Янгиобод ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар