...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистон билан терроризм, экстремизмга қарши курашади


14:27, 24.05.2018 Жамият
 2 071

Пўлат Бобожонов Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан учрашди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, кеча, 23 май куни Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга етиб келди.
 
ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Ҳамро Раҳимзода билан учрашган.
 
Унда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш ва тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Муҳокама қилинган масалалар ҳар икки қардош мамлакат Ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорликдаги асосий вазифаларидан бири бўлиб қолишини икки давлат идора раҳбарлари алоҳида қайд этган.
 
Учрашув давомида бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилиниб, икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан келишув ҳужжатлари имзоланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ички ишлар вазирлиги Пўлат Бобожонов Рамазон Ҳамро Раҳимзода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар