...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухородаги пост 18 миллиард эвазига қайта тикланди


14:07, 24.05.2018 Жамият
 5 786

Ушбу постдан Туркманистон мамлакатига ўтиш ва Ўзбекистонга келиш мумкин.

Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган Олот чегара-божхона пости очилди. Ушбу постдан Туркманистон мамлакатига ўтиш ва Ўзбекистонга келиш мумкин бўлади, деб ёзади Бухоро ҳокимлиги Матбуот хизмати.
 
Маълумотда айтилишича, пост реконструкцияси учн 18 миллиардан ортиқ маблағ сарфланган. Чегара пункти орқали бир сутка давомида ўртача 700-900 нафар фуқароларнинг давлат чегаралари орқали қатнови амалга оширилади.


 
Бундан ташқари, бир кунда 250 тадан 400 тагача юк ва енгил транспорт воситалари давлат чегарасидан ўтказилади.
 
Ушбу чегара-божхона постининг очилишида вилоят ташкилотлари раҳбарлари, божхона хизмати ходимлари ва чегарачилар, Олот ва Қоракўл туман фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.



Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олот Ўзбекистон Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар