...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистондаги ЙТҲ қурбонларининг шахсини аниқламоқда


10:23, 23.06.2017 Жамият
 3 230

Интернет тармоқларида эса ҳодиса вақтида тасвирга олинган видео тарқалди.

Аввал хабар берганимиздек, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилоятини кесиб ўтган “Самара-Шимкент” йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган эди. Натижада автобус ичида бўлган 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 43 нафар инсон жароҳатланган. Шулардан 17 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистондаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида расмий баёнот берди.
 
“ОАВ хабарларига кўра, 2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгоградга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг борлиги аниқланмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда”, дейилади хабарда.
 
Интернет тармоқларида ҳодиса вақтида тасвирга олинган видео тарқалди.
Сумбула

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон ТИВ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар