Венесуэлада шу вақтгача норозилик акциялари қурбонлари сони 75 нафарга етди.
2. Венесуэлада апрель ойи бошидан бери оммавий равишда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Қурбонларсиз ўтмаётган намойишлар олий суднинг оппозицион Миллий ассамблея ҳукуматини чеклаш ҳақида қарор чиқарган кундан бошланганди. Куни кеча намойиш иштирокчиси бўлган 22 ёшли йигит кўкрак қисмига отилган 3 та ўқдан яраланиб, ҳаётдан кўз юмди. Шу вақтгача норозилик акциялари қурбонлари сони 75 нафарга етди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 22 июнь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Фарғона шаҳрида Президент раислигида мутасадди раҳбарлар ва вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
4. АҚШ президенти Дональд Трамп Миллий футбол лигаси клуби раҳбари Вуди Жонсон номзодини Буюк Британия элчиси этиб тайинлашни таклиф қилди. Вуди Жонсон “New York Jets” клуби раҳбари бўлиб, унинг номзодини сенат маъқулласа, у АҚШнинг Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчисига айланиши мумкин.