...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ТИВ Францияга ҳамдардлик билдирди


16:40, 18.07.2016 Жамият
 3 177

Бироз аввал Президент Ислом Каримов Ницца шаҳридаги терактлар юзасидан Францияга таъзия изҳор этган эди.

Аввалроқ, 14 июль куни Франциянинг Ницца шаҳридаги теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлгани, уларнинг 12 нафарини болалар ташкил этгани, қолаверса, 100дан ортиқ одам жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Бугун, 18 июль куни Тошкент шаҳридаги Франция Республикаси элчихонасида Ницца шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик хуружи муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди ва қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Франция Республикаси Президенти Франсуа Олландга 14 июлда рўй берган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирган эди

Теглар:Ислом Каримов Франсуа Олланд Франция Ницца ТИВ Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар