Аввалроқ, Олма-ота шаҳрида уч полициячи ва тинч аҳоли вакилларидан бир кишини ўлдирган жиноятчи қўлга олинган эди.
Суратда ҳибсга олинган кишининг қўлига кишан солингани ва юзтубан ерга ётгани кўриниб турибди. Унинг атрофида полиция ходимлари турибди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 18 июль куни Олма-ота шаҳрида отишмалар бўлиб ўтди. Натижада уч полиция ходими ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлди. Шаҳарда террористик хавфнинг “қизил” даражаси эълон қилинган.
Аввалроқ, отишмани амалга оширган икки жиноятчидан бирининг қўлга олингани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.