...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувни 23 март куни ўтказади


11:22, 09.03.2017 Спорт
 4 346

ЖЧ-2018 турнири “А” гуруҳи 6-тури доирасидаги Ўзбекистон-Сурия ўйинини БААдан ҳакамлар гуруҳи бошқариши тасдиқланди.

Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон Чемпионати Россияда ўтказилишидан хабарингиз бор. Айни вақтда мазкур чемпионатнинг саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмоқда. Саралаш босқичларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Малайзияда навбатдаги ўйинда суриялик футболчиларга қарши майдонга тушади. 
 
ЖЧ-2018 турнири “А” гуруҳи 6-тури доирасидаги Ўзбекистон-Сурия ўйинини БААдан ҳакамлар гуруҳи бошқариши тасдиқланди. Бош ҳакам Абдулла Муҳаммад Ҳасан бўлса, унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ва Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Аҳмад Ҳамис ал-Нақбий.
 
Фурсатдан фойдаланиб, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да ўтказиладиган ўйинда Ўзбекистон терма жамоасига омад ва муваффақият тилаймиз. Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 турнири саралаш босқичининг 5-туридан сўнг 9 очко билан 3-ўринда бормоқда. Сурия эса 5 очко билан 4-қатордан жой олган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 Ўзбекистон-Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Олим
12:28 09.03.2017

Ассалому алайкум. ... Ўзбекистон футболининг асосий "юз"и -- терма жамоада ва у учун асос қилиб олинаётган профессионал жамоаларимизда токи айнан И.Тухтаходжаев, А.Хайдаров, А.Комилов, Болтабоев каби, эринмай ҳисоблаб чисангиз, аслида фойдасидан зарари ааанча кўп тегиб келган футболчилардан қутулинмас экан, ҳатто учрашув давомида муайян дақиқагача тузук ва мақтовга сазовор ўйин кўсатиб турган ҳолатида ҳам тўсатдан расво қилиб юбориши ҳоллари давом этаверади! (футболимизнинг ривожланмаётганлигининг асосий сабабчилари эса бошқа -- "котта" кишилар эканлигини ҳамма билади, айнан ўша кишиларга боягидай футболчилар ҳам керак маълум "операция"ларда...)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!