Равшан Эрматов ЖЧ-2018 саралаш босқичи “В” гуруҳи 6-тури доирасидаги Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради.
23 март куни Ал-Айн шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари ва Япония терма жамоалари ЖЧ-2018 саралаш босқичи “В” гуруҳи 6-тури доирасида майдонга тушади. Бу учрашувда Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси Ахборот хизмати хабар берди.
Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам берадилар. Тўртинчи ҳакам – Дмитрий Пислегин.
Саралаш босқичининг бундан аввалги туридан сўнг Япония термаси 10 очко билан тўплар нисбати бўйича Саудия Арабистонидан кейин 2-ўринда бормоқда. БАА эса 9 очко билан тўплар нисбати бўйича Австралиядан кейин 4-қатордан жой олган.