...
МЕНЮ
ONLINE TV

Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба Германияга хавф солмоқда


10:49, 09.03.2017 Олам
 3 914

Оғирлиги 500 килограмм келадиган бомба Теодорштрасса кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида топилган.

Германиянинг Дюссельдорф шаҳри ҳукумати 8 минг нафар аҳолини эвакуация қилди. Бунга эса Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба топилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда “Rheinische Post” газетаси хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, оғирлиги 500 килограмм келадиган Америка портловчи воситаси Теодорштрасса кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида топилган.
 
Полиция мазкур ҳудуддан 1 км радиусгача бўлган масофада йўлларни ёпиб қўйди, одамлар эса эвакуация қилинди. Дюссельдорф аэропортига олиб борадиган автомобиль йўли ҳам ёпиб қўйилди. Ҳукумат ҳудуд бўшатилганидагина бомбани хавфсизлантириш ҳаракатини бошлаши ҳақида хабар қилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Дюссельдорф Германия Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!