Фаррух Бобоқандов ишлаш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яшаган ва бу ердаги “Туркистон ислом ҳаракати” террорчилик гуруҳи таркибига қўшилган.
Фаррух Бобоқандов 2016 йил куз фаслида Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Терговчиларнинг маълумотларига қараганда, Бобоқандов сохта паспорт билан Тожикистон фуқароси сифатида Санкт-Петербургдан Истанбул шаҳрига, у ердан эса Сурияга ўтиб кетмоқчи бўлган. Сурияда террорчилик ҳаракатларида иштирок этишни мақсад қилган Фаррух Бобоқандов қўлга олиниб, Ўзбекистонга юборилган.
Маълумот учун, 2016 йил август ойида Самарқандда ИШИД гуруҳига қўшилмоқчи бўлган 5 кишини қўлга олиб, ҳар бирига 10 йилдан 13 йилгача қамоқ жазосини тайинлаган эди.
ИШИД террорчилик гуруҳи бугунги кунда жаҳон тинчлиги учун энг асосий хавф ҳисобланади. Бу гуруҳ вакиллари 3 йил ичида Ироқ ва Суриянинг асосий қисмини босиб олди.