...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда аёллар байрами ЙТҲ билан тугади


10:32, 09.03.2017 Жамият
 8 167

Қизил рангли “Жигули” автомашинаси Қўйлиқ бозори томон катта тезликда ҳаракатланган.

8 мартдан 9 мартга ўтар кечаси Тошкентда навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган фотосуратларда акс этганидек, автоҳалокат “Жигули” русумли автомобиль иштирокида қайд этилган.  
 
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, қизил рангли “Жигули” автомашинаси Қўйлиқ бозори томон катта тезликда ҳаракатланган. Натижада эса  ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб қўйган ва светофорнинг қизил ранггида тўхтай олмагач, ҳалокатга учраган.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч кимга зиён етмаганлиги хабар қилинмоқда.
 
Аввалроқ, сайтимиз орқали жорий йил 15 мартидан Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган 120 та кузатув камералари томонидан қайд этилган қоидабузарликлар учун жиддий чора кўрилиши, қоидабузарлар жаримага тортилиши ҳақида хабар қилган эдик. Унга кўра, аниқланган қоидабузарликлар учун жарима солиш ҳақидаги қарор автомобиль эгасининг яшаш манзилига юборилади.
 
Бундай чора-тадбирлар йўлларда йўл-транспорт ҳодисалари камайишига олиб келишига умид қиламиз. Зеро, ҳайдовчиларнинг ҳар бир ҳаракати қайд этиб борилар экан, улар ҳам йўл қоидарига амал қилишлари тайин. 
Дурдона Якубова

Теглар:ЙТҲ Қўйлиқ Автоҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар