...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши таркибни танлади


14:48, 23.01.2018 Спорт
 2 659

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун бугунги ярим финал турнирлар тарихидаги биринчи ярим финал ҳисобланади.

Бугун, 23 январь куни Хитойда ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ярим финал учрашувлари старт олади.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалда Жанубий Кореяга қарши тўп сурса, яна бир ярим финал учрашувида Қатар Вьетнамга қарши баҳс олиб бормоқда.
 
Мазкур учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг 1:0. Қатарликлар пенальтидан киритилган гол эвазига олдинга чиқиб олишди.
 
Равшан Ҳайдаров жамоаси ярим финал йўлланмаси учун курашда Японияни мағлуб этганди. Жанубий Корея эса Малайзияни мағлуб этиб, ярим финалга етиб келди.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун ушбу ярим финал турнирлар тарихидаги биринчи ярим финал ҳисобланади. Жанубий Корея эса, аввалги турнир финалида ўйнаган.
 
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учрашувга айни пайтда йўқотишларсиз тайёр эканини бош мураббий учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлади.
 
“Айни пайтда бир икки нафар футболчи жароҳат олган, аммо улар муҳим учрашувгача тикланиб олиши учун штабимиз барча ишларни қилмоқда.
 
Ўйлайманки, ярим финалда футболчилар ҳақиқий шижоат кўрсатиб, барчани яна бир марта хурсанд қилишади”, - деди Ҳайдаров.
 
U-23 ОЧ, ярим финал.
Ўзбекистон U23 – Жанубий Корея U23
 
Ўзбекистон ОТЖ: Ботир Эргашев, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Акром Комилов, Азизжон Ғаниев, Одилбек Хамробеков, Жасур Яхшибоев, Достонбек Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Забихилло Ўринбоев.
Захирадагилар: Дилшод Ҳамроев, Раҳим Давронов, Исломжон Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Хусниддин Ғофуров, Ойбек Рустамов, Суҳроб Нуруллоев, Абдужамол Исроилов, Дониёр Нарзуллаев, Андрей Сидоров, Бобур Абдухолиқов.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви соат 16:30дан бошлаб, “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш қилинади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!