...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Германияда операция столига ётқизилди


13:44, 04.06.2017 Спорт
 3 935

Клуб шифокори Никита Карлицкийнинг маълум қилишича, операция яхши ўтган ва у тикланиш жараёнини бошлаган!

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Локомотив” Москва клуби ҳимоячиси Виталий Денисов белидаги муаммо туфайли Германияда операция столига ётқизилди. Клуб шифокори Никита Карлицкийнинг маълум қилишича, операция яхши ўтган ва Виталий тикланиш жараёнини бошлаган!
 
“Ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо белимда бироз оғриқлар бор. Операция 3,5 соат давом этди, барчаси аъло, хавотирга ўрин йўқ. Шифокорларнинг айтишича, 2 ҳафтадан сўнг зал ва бассейнда машғулотларни бошлашим мумкин экан. Майдонга янада кучли бўлиб қайтаман!”, дейди Денисов.
 
Денисов имкон қадар тезроқ майдонга қайтишидан умидвор бўлиб қоламиз!
Акмал Эшонхонов

Теглар:Виталий Денисов Германия Ўзбекистон терма жамоаси Локомотив Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!