Тошқин вилоятда 6 та кўприк бузилишига сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, икки кун давом этган кучли ёмғир Дулун дарёсида сув даражаси кўтарилишига сабаб бўлган. Тошқин вилоятда машина ҳаракатлари тўхташига, 6 та кўприк бузилишига сабаб бўлди. Шунингдек, тошқин 100 га яқин уйлар, электр линиялари ва 40 гектар қишлоқ хўжалик майдонига экилган ер ҳосилларини нобуд этиб юборган.
Ҳозирда, 482 нафар фуқаро эвакуация қилиниб, вилоятнинг хавфсиз жойларига кўчирилган. Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.