Янги тайинланган элчи бунгача Озарбайжон Республикасида Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб фаолият юритган.
Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Шерзод Файзиев Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилди. Бу ҳақда Ўза хабар бермоқда.
“Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Шерзод Файзиевни Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилди”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, Шерзод Файзиев бунгача Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб фаолият юритиб келган.