Ўзбекистон делегациясининг Қувайтга ташрифи 10 февраль куни ниҳоясига етади.
Кеча, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ал-Қувайт шаҳрида Қувайт Давлати Миллий мажлиси Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Қувайт муносабатларини чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Миллий мажлисда фаолият олиб бораётган парламентлараро “Қувайт-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришда кўмак бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегациясининг Қувайтга ташрифи 10 февраль куни ниҳоясига етади.