Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли раҳбарлигидаги делегация Мудофаа вазирлигида бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳам 26 июль куни Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон ва Туркия Мудофаа вазирликлари ҳарбий-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг тажриба ва билим алмашишини мустаҳкамлаш, ҳарбий-техника соҳасида икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, 2018 йилда Туркия ҳарбий-ўқув юртлари ва марказларининг тайёрлов курсларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ўқитишни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
Туркия делегацияси аъзолари Темурийлар тарихи давлат музейида бўлди ва бу ердаги бой экспозиция билан танишди. Шунингдек, меҳмонлар “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи ва Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасини ҳам зиёрат қилди.