Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги идораларининг эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди
Икки кун давом этган беллашувда “Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси” номинацияси бўйича барча натижаларда юқори кўрсаткичларни қўлга киритган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек 2-ўринда Сурхондарё, 3-ўринда эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармалари жамоалари қайд этилди.
Бундан ташқари, танлов жараёнида яна бир қатор номинациялар эълон қилинди.
“Энг яхши эксперт-криминалист ходим” номинацияси ғолиблигини Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шуманай тумани ИИБ катта эксперти, катта лейтенант Р.Узакбергенов қўлга киритди.
Ғолибларга диплом ва совринларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник А.Бобохонов тантанали равишда топширди.