24 июль куни суғурта компаниясида юз берган нохуш воқеа оқибатида 5 киши жабрланди, уларнинг 2 нафари оғир даражада яраланган.
24 юль куни суғурта компаниясига арра билан ҳужум уюштирган шахс Франц Вроузис исмли фуқаро эканлиги аниқланди. Бу ҳақда “Blick” нашри хабар берди.
Маҳаллий полициянинг маълумотига кўра, Вроузис 25 июль куни Тальвиль шаҳрида кечаси қўлга олинган. Ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.
24 июль куни суғурта компаниясида юз берган воқеа оқибатида 5 киши жабрланди, уларнинг 2 нафари оғир даражада яраланган ва шифохонага етказилган.
51 ёшли Франц Вроузис аввал 2014-йилда ва 2016-йилда судланган. Икки марта ҳам у ноқонуний равишда қуролдан фойдалангани учун судланган. Унинг доимий яшаш жойи бўлмаган ва ўрмонда кун кечирган.