...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди


17:48, 29.08.2016 Жамият
 5 522

Россияда ҳалок бўлган Қирғизистон фуқароларнинг хотирасига мотам куни эълон қилинган эди.

Бугун, 29 август куни Тошкент шаҳридаги Қирғизистон Республикаси Элчихонасида 27 август куни Москва шаҳридаги ёнғин ва Бишкек-Ўш автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлган Қирғизистон фуқаролари хотирасига мамлакатда эълон қилинган мотам куни муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди.
 
Маълумот учун, 27 август куни Москва шаҳридаги “Печатный экспресс” МЧЖ нашриётининг омборхонасида ёнғин келиб чиқди ва натижада 17 киши ҳалок бўлди.  Қурбонларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари бўлган.  Тўрт киши оғир аҳволда шифохонага етказилган.

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон Мотам куни Таъзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар