...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегара масаласида келишди


21:44, 16.07.2018 Жамият
 3 621

Ҳукуматларнинг ишчи делегациялари навбатдаги музокараларда қўшма баённома имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг ишчи делегациялари икки давлат ҳукуматлари томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ 2018 йилнинг 9-15-июл кунлари Ўш шаҳрида навбатдаги музокараларни ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Музокаралар чоғида 2018 йилнинг 2-7-июл кунлари Ўзбекистоннинг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистоннинг Боткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудларда жойлашган участкаларда ўтказилган қўшма дала текширувларининг якунлари кўриб чиқилган.
 
Қўшма дала текширувлари натижасида икки ҳудуддан,  жумладан Ғова участкаси ва қисман Ғовасойдан ўтувчи чегара чизиғи белгиланган. Музокаралар якунида тегишли Баённома имзоланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қирғизистон чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар