Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жорий йилнинг 4 декабрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказишга ҳам старт берилганини маълум қилди.
Журналистлар аккредитациядан ўтиши учун жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилишлари лозим:
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов номига ОАВ ташкилотининг расмий бланкасида журналистни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
аккредитациядан ўтадиган журналистнинг ўлчами 3,5х4,5 см бўлган икки дона фотосурати;
ОАВ ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, электрон ОАВ учун – эфирга узатиш лицензиясининг нусхаси, хорижий журналистлар учун – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси.
Кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлмаган ёки журналистнинг уларга илова қилинмаган фотосуратларисиз ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, дейилади хабарда.