КХДР томонидан ядро синовлари ўтказилиши халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда.
Ядро қуролини синовдан ўтказиш — БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари жиддий бузишилишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон томонининг баёнотида Ўзбекистон расмий Пхеньянни тинчлик ўрнатишга ва Корея яриморолидаги ҳолатни барқарор бўлишини таъминлашга чақирди.
Баёнотда провокацияга сабаб бўлувчи ҳаракатлардан тийилиш, минтақа хавфсизлигига тўғридан тўғри хавф туғдирувчи босимни амалга оширидан қайтиш зарурлиги таъкидланган.
Марказий Осиё ядро қуролидан ҳоли ҳудуд бўлишининг асосчиси сифатида Ўзбекистон расмийлари Пхеньянни Ядро қуролини тарқатмаслик Келишувига қатъий амал қилишга чақирди.
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамият томонидан Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга ошираётган чораларни қўллаб-қувватлашини билдириб, вазият сиёсий-дипломатик йўл орқали ҳал этилишига умид билдирган.