Индонезия расмийлари Мьянма ҳукуматини зўравонликларни тўхтатишга ва мамлакатнинг барча фуқаролари ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилишга чақирди.
Вазир Мьянмада мусулмон миллий камчилиги сифатида истиқомат қилувчи роҳине мусулмонлари билан боғлиқ можарони ҳал этиш мақсадида ташриф буюрди.
Индонезия ҳукуматининг таъкидланишича, Ташқи ишлар вазири Нейпидода мазкур масала юзасидан музокаралар ўтказади. У Мьянма ҳукуматини зўравонликларни тўхтатишга ва мамлакатнинг барча фуқаролари ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилишга чақирди.
Ретно Марсуди Мьянмага Индонезия томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши учун рухсат олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Аввалроқ, 25 августдан бошланган таъқиблар натижасида роҳине аҳолиси Мьянмага чегарадош бўлган Бангладешга қочиб ўтаётгани ҳамда 3 мингга яқин роҳинелар ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, юқорида тилга олинган жанжал-тўполонлар натижасида аёллар, эмизикли гўдаклар ва болаларнинг ҳаёти хавф остида қолаётгани, уруш-жанжаллардан қочаётган аҳоли йўлда турли тўсиқларга дуч келаётгани ҳақида хабар берган эдик. “Нотинч мамлакатлардаги гўдаклар қисмати... Асаби бўшлар ўқимасин!” номли мақола шулар жумласидан.