...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саҳийликни Криштиану Роналдудан ўрганинг!


13:28, 04.09.2017 Спорт
 3 851

Роналду юрак оғриғидан азият чекаётган 9 ёшли хаста болакайнинг бир умрлик ҳомийсига айланди.

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду нафақат ажойиб голлари, балки инсонийлик хислатлари билан ҳам мухлислар қалбидан жой олмоқда.
 
Футболдан олаётган даромадининг бир қисмини бемор болалар учун сарфлаётган Роналду куни кеча яна бир 9 ёшли хастанинг жонига оро кирди.
 
У бир неча йилдан буён юрак раки ҳасталигидан азият чекаётган польшалик Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айланди.
 
Маълум бўлишича, Криштиану болакайнинг даволанишига кетадиган сарф-харажатларни бутун умр тўлашини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақасидан ўрин олган Россияга қарши учрашувда (1:0) майдонга 10 ёшли имконияти чекланган қизалоқ Полина Хайридиновани олиб чиқиб, унга Португалия термаси рамзи туширилган спорт кийимини ҳадя этганди.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду жорий йилнинг 24 август куни Европа қитъасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Футбол Ҳомийлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

dono
14:14 08.09.2017

молодец !



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!