...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон футбол ассосиасицияси “Миллий” стадиони атрофида янги бино қуради


15:44, 11.06.2018 Спорт
 2 757

Бинога биринчи ғиштни ФИФА президенти Жанни Инфантино қўйиб беради.

Жаҳон чемпионати старти олдидан, бугун, 11 июнь куни Россия пойтахтидаги “Кемпински отель” меҳмонхонасида Осиё футбол Конфедерациясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам иштирок этди.
 
Йиғилишдан сўнг МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашди. МОҚ раҳбари Ўзбекистонда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ФИФА Президентига сўзлаб берди.
 
Ўз навбатида, жаҳондаги энг қудратли спорт ташкилотларидан бирининг раҳбари Инфантино ҳам ўзбек спортида рўй бераётган ўзгаришларни юқори баҳолади ва яқин орада шахсан ўзи Тошкентга ташриф буюришини ва ўзгаришларни бевосита кузатишини таъкидлаб ўтди.
 
Режага кўра, шу йилнинг ўзида “Миллий” стадион (собиқ “Бунёдкор”) ҳудудида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учун янги бино қурилиш ишлари бошлаб юборилади. Бинога биринчи ғиштни айнан Жанни Инфантино қўйиб бериши кутилмоқда. Демак, шу йил якунига қадар ФИФА раҳбари Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 14 июнь куни Москвадаги “Лужники” стадионида бошланади. Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган очилиш учрашувини МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита стадиондан кузатиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФА Миллий Жанни Инфантино ФИФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!